01 June 2009
10:14 -
Арабистонда бир кишининг бошини кесиб, танасини чормихладилар

Аҳмад Энзига ўз отаси ва ўз ўғлини ўлдиргани учун шариат суди томонидан шундай ҳукм берилган. Унинг калласи қилич билан олингандан кейин, танаси чормихланиб артофда тамоша учун тўпланган одамларга кўрсатилган.
Саудия Арабистонида бу йилнинг ўзида ўлимга маҳкум қилинган 38 кишининг боши шариатга мувофиқ танасидан жудо қилинган.
Расмда: калласи кесилган одамнинг чап панжасига мих қоқилмоқда.