30 December 2015
22:16 -
Имомали Раҳмонга шапалоқ: Эроннинг Олий Раҳбари Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раисини қабул қилди
Эроннинг Олий Раҳбари деб аталадиган диний бошқарувчиси Али Ҳаменеи Теҳронда ўтказилаётган “Ислом Бирлиги” конференциясида қатнашиш учун келган, Тожикистонда тақиқланган Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирийни шахсан қабул қилди, дейилади тожикларнинг Asia-Plus агентлиги тарқатган хабарда.
АҚШнинг тожик тилида ҳам эшиттиришлар олиб борувчи “Озоди” радиосига асосланиб билдирилишича, учрашув 29 декабрь куни бўлган ва айнан шу куни Тожикистон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги воситасида Эроннинг Душанбедаги элчихонасига нота юбориб, Муҳиддин Кабирийнининг Теҳронга таклиф қилиниши муносабати бўйича норозилик билдирган, Муҳиддин Кабирий раҳбарлигидаги партия тақиқлангани, унинг ўзи давлат тўнтариши айби бўйича Интерпол орқали қидирилаётгани айтилган экан.
Asia-Plus агентлиги Интерполнинг расмий сайтида Муҳиддин Кабирий қидирилаётгани ҳақида информация тополмаганини айтади.
Ҳеч шубҳасиз, Али Ҳаменеи Ислом Уйғониш Партияси Тожикистонда тақиқлангани билган ва Тожикистон Президенти Иммоали Раҳмонга шапалоқ уриш мақсадида Муҳиддин Кабирийни қабул қилган. Демак, Эрон-Тожикистон алоқалари ёмонлашишга бошлагани ҳақида гапириш мумкин.
Расмга қараганда, дейди мухбиримиз, Али Ҳаменеи Муҳиддин Кабирийни шахсан қабул қилгани ҳақида эмас, улар конференция пайтида оёқ устида гаплашишгани ҳақида гапириш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения