30 December 2015
20:28 - Қаршида 13 нафар миршаб жазога тортилди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Муборак тумани судининг Қарши шаҳрида якунланган маҳкамаси судланувчилар - Қарши шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи Акмал Қултоевни 11 йилга, тезкор вакиллар Жасур Алмардонов ҳамда Жаҳонгир Назаровни 10 йилу 3 ойга, жиноят қидирув бўлимининг 5 нафар ходимини 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, Қарши шаҳар ИИБ ЖҚБнинг яна 5 нафар ходими 3 йиллик ахлоқ тузатиш, милиция ходимларига турли жиноятларда кўмаклашган 2 нафар фуқаро 2,5 йилдан ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди.

Жиноят иши материлларига кўра, милиция ходимлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг гувоҳлик беришга мажбурлаш, товламачилик, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, қийноқ, асоссиз ҳибсда ушлаб туриш ва жиноий уюшма ташкил қилиш сингари 11 та эпизод билан айбланган. Ўтказилган ёпиқ суд мажлисларида милиция ходимларининг жазо муддатларини ўташи умумий тартибдаги колонияларга белгиланган.

Миршабларанинг жиноий ишларидан бири қуйидаги воқеа доирасида бўлибди. Шу йилнинг сентябрь ойи бошларида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи одам Россияда ишлаётган ўғлидан орқали келган 400 АҚШ доллари миқдорида пулни Қаршидаги банкда олган. Банк муассасаси олдида фуқаронинг пул олганини кўрган, муқаддам 4 марта ўғирлик ва талончилик жинояти билан судланган “Ғилай” лақабли шахс уни “Умида” чойхонасида қўрқитиб, пулини тортиб олган. Жабрланувчи Қарши шаҳар ИИБга мурожаатидан сўнг, жиноятчини тутилиб, миршабхонада жабрланувчи билан юзма-юз қилинган. Гумондор айбини тан олганига қарамай, милиция ходимлари уни аввал уришган, сўнг орқа тешигига дубинка тиқишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону