30 December 2015
05:15 - Гуржистон парламенти янги қўғирчоқ Бош вазир ва унинг ҳукуматини тасдиқлади
Маҳаллий вақт билан кеча ярим кечага яқин Гуржистон парламенти янги Бош вазир Георгий Квирикашвили раҳбарлигидаги янги ҳукуматни тасдиқлади. Маълумки, бу мамлакатнинг парламентида Россияда бизнес қилиб миллиардер бўлган ва бойлиги Гуржистоннинг йиллик бюджетидан ҳам катта бўлган Бидзина Иванишвили тарафидан яратилган “Гуржилар Орзуси” номли коалиция кўпчиликни ташкил қилади. Иванишвили тарафидан аввал Бош вазир қилинган Ираклий Гарибашвили нима сабабдандир хўжайинга ёқмай қолди ва Иванишвили уни улоқтириб, ўрнига янги қўғрчоқни олиб келди.

Аммо, бу қўғирчоқ ҳам на Гуржистон ва на гуржи халқи учун ҳеч нарса қилолмаслиги аввалдан маълум. Чунки, қўғирчоқлар ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мустақил иш қилолмаганлар ва қилолмайдилар. Масалан, Лубянканинг қўғирчоғи Ислом Карим Ўзбекистон учун нима қилди? Ҳеч нарса. Ал-Хоразмий ва Улуғбек каби улуғларнинг авлодлари бўлган ўзбекларни кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорларига айлантирмоқда, холос.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону