30 December 2015
02:04 - Ўзбекистон 30 нафар хорижий мухбирга аккредитация берибди, бундан ўзбекларга ҳеч қандай фойда бўлмайди, чунки, ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, хорижлик 30 нафар мухбирни аккредитациядан ўтказди. "Давлат муассасалари, компаниялар, жамоатчилик ташкилотларининг кўплаб мурожаатлари муносабати билан шуни хабар қиламизки, 2015 йил 29 декабрь ҳолатига кўра хорижий ахборот агентликлари, телеканаллари ва бошқа ОАВ, шунингдек, 7 та мухбирлик пунктлари (бюро) вакиллари бўлган 30 нафар мухбир Ташқи ишлар вазирлигида расман аккредитациядан ўтган”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Аккредитация берилган мухбирларнинг деярли 14 нафари Хитой ОАВи вакиллари бўлиб, туркларнинг 5 нафар журналисти ҳам аккредитациядан ўтказилган. Шунингдек, Россия, Буюк Британия, Озарбайжон ва Афғонистондан 2 нафардан, Қирғизистон, Покистон ва Эрондан биттадан мухбирга Ўзбекистонда эркин фаолият олиб бориш имкони берилган. Ахборот агентликлари қаторида “АзерТадж” (Озарбайжон), “Синьхуа” (Хитой) ва “Хабар” (Кирғизстон) каби ОАВлар мавжуд.

Ягона ажабланарли жиҳат, рухсатнома олган матбуот воситалари орасида BBC World Service Monitoring (Буюк Британия) мухбири бор. Бошқа хорижий мухбирларнинг мамлакатда профессионал тарзда фаолият кўрсатиши таъқиқланади.

30 нафар чет эллик журналистнинг Ўзбекистонда ишлашининг ўзбеклар учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ, дейди мухбиримиз. Чунки, у журналистлар Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳвол ҳақида хабар бермайдилар, фалакат босиб бериб қолсалар ҳам, Ўзбекистон режимига таъсир ўтказолмайдилар.

Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими фақат “Ҳаракат”дан қўрқади. Ва тўғри қилади. Чунки, бу режимга гўрни айнан “Ҳаракат” қазимоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону