26 December 2015
15:50 -
Вашингтон Пост: Бу йил АҚШда 60 кишига терроризм билан алоқали айбномлар қўйилди, бу - рекорддир
Бу газетада бугун эълон қилинган мақолада АҚШ Адлия вазирлиги бу йил 60 кишига терроризм билан алоқаси бўлган айбномлар қўйгани, бу тарихий рекорд эканлиги, фақат сўнги ҳафтада 3 кишига айблар қўйилиб, бошқа 2 кишига жазо ҳукми берилгани айтилади.
Айбланувчилардан бири – шу ойнинг бошида Калифорнинг Сан-Бернардино шаҳарчасида 14 кишининг ўлими билан битган терактнинг иштирокчиси, ўша куниёқ полиция тарафидан отиб ўлдирилган Сайид Ризвон Форуҳнинг дўсти ва қўшниси Энрика Маркесдир. Айнан шу одам Сайид Ризвон Форуҳ ва унинг хотини учун қуроллар топиб берган. Иккинчи айбланувчи - ИШИДдан пул олиб, АҚШда терактлар уюштиришга тайёрланаётган Муҳамад Элшинави (Мэриленд штати) ва учинчи – Пенсильвания штатида ИШИД учун пул тўплаш ва уни пропаганда қилиш билан шуғулланаётган Жалил Азиз экан.
Террор билан боғлиқ воқеаларнинг ортиб боришида ижтимоий тармоқларнинг роли катта эканлиги, айбланаётганларни 55 фоизининг ёши 25 дан, учдан бирининг ёши 21 дан кичиклиги ҳам Адлия вазирлиги расмийларига асосланиб билдирилган.
Федерал Терговлар Бюросининг раҳбари Жеймс Комей (James B. Comey) яқинда Конгрессдаги тинловлардан бирида айтишича, ИШИД АҚШда ўз тизимини яратганлиги ҳақида гапириш учун асос йўқ, аммо АҚШлик фуқароларни бу ишга тортиш учун ҳаракат қилаётганлари ФТБга маълум.
Мақола муаллифи Вашингтон Пост газетасининг хавфсизлик масалалари бўйича мухбири Эллен Накашима бўлиб (расмда), у истиҳборот, фуқаровий эркинликлар каби масалар билан шуғулланар экан.