Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларнинг учрашуви Душанбеда 24 декабрда бўлиши ҳақидаги хабарни сенсация сифатида 18 декабрда эълон қилган эдик. Тожикларнинг Asia-Plus агентлиги бундай учрашув 24-25 декабрь кунлари ўтказилганини билдирди.
Умумий гаплардан иборат хабарда учрашув қатнашчиларидан биронтасининг исми ҳам тилга олинмайди, учрашув давомида сал кам ҳамма соҳлардаги алоқаларни мустаҳкамалаш масалалари муҳокама қилингани, маданий-гуманитар ва спорт соҳасида эса, ҳатто алоқаларни кенгайтиришга келишилигани айтилади.
Тарафлар бундай сиёсий маслаҳатлашувларни узликсиз ўтказиб бориш кераклигини таъкидлашибди. Аммо, аввал ҳам айтганимиздек, икки мамлакатда ҳукмронлик қилаётган тожик режимларининг раҳбарлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон йиллардан бери юз кўрмас бўлиб келаётганлари ҳаммага маълум. Энди қаердандир топшириқ келган шекилли, икки тожик ўзаро мносабатларни тиклаш йўлига ўтишибди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ағдарилмагунча бундай маслаҳатлашувлардан фойда бўлмайди. Ўзбекистонда ўзбеклар режими тиклангандан кейингина икки қўшни мамлакат дўстона алоқаларни тиклаш йўлида машаққатли ишлар бошлаши мумкин.
Акс ҳолда, Ўзбекистон-Тожикистон уруши бўлиши, айнан унинг натижасида асл номи Туркистон бўлган Марказий Осиёда Тожикистон номли давлат бўлиш-бўлмаслиги аниқланади.