24 December 2015
19:31 -
Учқўрғон поликлиникасида уюшган хавфли жиноий гуруҳ 55 доллар пора билан ҳибсга олинди
Республика Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашри Наманган вилояти Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникалардан бирининг мудираси Насиба Отавалиева порахўрликда айбланиб, ҳибсга олингани хусусида ёзди. Маълум бўлишича, Отавалиева одамларга тиббий маълумотнома бериш учун улардан пул таъма қилиб, уларга текширувларсиз “соғлом” деб ёзиб берган. Бундан маълумотномаларнинг “ставкаси” 5 минг сўмдан 15 минг сўмгача (1 АҚШ долларидан 3 АҚШ долларигача — Ҳаракат) бўлган. Бу ишда раҳбарга ҳамширалар Назокат Асқарова ва Зарофат Абдуллаева, шифокор Арслон Қамбаров шерик бўлишибди.
Ўтказилган тафтишлар жараёнида поликлиника регистратурасида 67 та мана шундай сохта ҳужжат топилган ва шифокорлар жами 300 минг сўм (55 АҚШ доллари атрофида) пора олганликда айбланиб, жавобгарликка тортилган.
Бундай аср жиноятини жамоатчиликка тақдим этаётган Бош прокуратурадаги масхарабозлар наҳотки яқинда Адлия вазири ўринбосари Зокиржон Холмуҳамедовнинг бир неча миллиардлик талон-тарожликларга йўл қўйгани учун 5 йил уй қамоғига ҳукм қилингани, президентнинг қайнижияни Акбарали Абдулолаевнинг 800 миллион АҚШ долари миқдорида коррупцияга қўл урганидан хабари бўлмаса?!