23 December 2015
10:04 -
Туркия Президенти ўз душмани Фатхулла Гулен ва унинг одамларини Туркияга олиб келиб суд қилиш ниятини очиқлади
Кеча Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон аввал Президент Саройи деб аталаган ва танқидлардан кейин Президент Мажмуаси деб айтилишга бошланган қароргоҳида Истанбул Дўстлик Жамияти фаоллари билан учрашув ўтказиб, у ердаги нутқида асосий урғуни Фатхулла Гулен жамоаси билан курашга бағишлади, дейилада “Миллиёт” газетасининг хабарида.
Ражаб Эрдўғон аввалги ҳамкори, ҳозир эса душманига айланган Фатхулла Гуленнинг исмини тилга олмасдан, Фатхулла Гулен ҳозир АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётганига имо-ишора қилиб, Фатхулла Гулен ва унинг одамларини “Пенсильваниядаги банда” деб атабди ва бу банда сўнги 40 йил ичида Туркия давлати ичида давлат деса бўладиган параллель структура яратганини, Туркияга душманлик руҳидаги бу банда Туркияга олиб келиниб суд қилиниши муқаррарлигини гапирибди.
Мана унинг айрим сўзлари: “Пенсильваниядги банда мамлакатимизга қайтариб берилишига эришиш учун ҳуқуқий ишларни ичкарида ҳам, ташқарида ҳам юритмоқдамиз. Бош вазирлик биносига ўргимчаклар ўрнатган (яширнча ўрнатилган эшитивчи жиҳозлар – “Ҳаракат”) одамлар суд қилиниши керак, иншоллоҳ, банда бошлиғи ва бошқалар шундай қилинади. Қаерга қочсалар, қочсинлар, жавобгарликдан ҳеч ким уларни қутқаролмайди.”
Кўринишидан, Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гулен ва унинг “Хизмат” ҳаракати билан жиддий жангга кириб бўлган ва жангни тўхтатмоқчи эмас.