23 December 2015
08:27 -
Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Москвада ушланди ва қўйиб юборилди
Москва шаҳрининг Гагарин туманида Ўзбекистоннинг бош вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири Валерий Атаев полиция томонидан ҳибсга олинди. У Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратруаси томонидан бюджет маблағларини ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, халқаро қидирувга берилганди.
The Moscow Post хабарига кўра, Атаев Россия фуқароси бўлгани боис уни Ўзбекистонга қайтариш масаласи ўйлаб кўрилади. Собиқ мулозимиимзнинг аввал Гагарин тумани прокуратураси томонидан тергов қилиниши айтилмоқда. У ҳозирча қўйиб юборилган.
Таъкидлаш керак, Валерий Атаев 1994 йилда Ўзбекистонда Энергетика ва электрлаштириш вазири, 2000 йилда бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. 2003 йилда эса Бош прокуратура томонидан жиноий жавобгарликка тортилгач, ўнга яқин шериклари билан мамлакатдан қочиб кетган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения