21 December 2015
18:48 -
Тошкент ҳокими пойтахтликларни янги йилни уйларида байрам қилишга чақирди
Бир муддат аввал айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг янги йил байрами кечаси ресторан, кафе ва емакхоналарни ёпиб қўйиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳокимлик бу маълумотларни рад қилди: 31 декабрь куни Тошкент шаҳридаги ресторан ва бошқа кўнгилочар муассасаларда ўткзилиши белгиланган маросимларга тақиқ жорий этилмаган, аммо ҳокимлик барибир пойтахтликларга байрамни уйларида кутишни тавсия қилмоқда.
“Янги йил байрами мамлакатимизда оила даврасида нишонланишини эсдан чиқармаслик лозим ва албатта Янги йилни уйда кутиб олган яхши”, дебди донишманд ҳокимимиз. Шу боисдан ҳам ўқув муассасаларида, айниқса ўрта мактабларда янги йил байрами эндиликда марказлашган ҳолда тантана қилинмайди. Қолаверса, қилинолмайди ҳам, чунки, болаларга шу йилнинг 26 декабридан таътил эълон қилинган.