Бир қанча маҳаллий нашрларимизнинг “Интерфакс-Азербаджан” агентлигига таяниб ёзишича, Озорбайжон миллий валютаси – манатнинг қиймати 21 декабрь куни 48 фоизга тушиб кетган. 21 декабрь куни Озарбайжон Марказий Банки расмий курсни 1.55 манат/1 доллар миқдорида белгилаган. Ҳолбуки, 18 декабрь куни курс қарийб 1 манат/1 долларни ташкил қилаётганди. Манат бир неча кунда 47.6 фоизга қадрсизланди.
Ҳамма гап шундаки, Озорбайжон Марказий Банки манатни эркин сузишга қўйди. Эслатиб ўтамиз 20 августда Қозоғистонда ҳам шундай бўлган ва қозоқ тенгеси эркин сузишга қўйилганди. Албатта, давлат валютасининг қадрсизланиши ёмон нарса, аммо уни эркин сузишга қўйиш - ҳақиқий бозор иқтисодига ўтиш йўлидаги муҳим ижобий қадамдир.
Аммо Озорбайжондаги валюта инфляциясига эътиблор қаратган ҳушёр матбуотчиларимизнинг назаридан миллий валютамизнинг аҳволига эътибор қаратиш эсдан чиққан кўринади. Мустақиллик йилларида қарийб 500 фоиз қадрсизланган ўзбек сўми яқин йилларда бир уюм қоғозга айланади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения