18 December 2015
07:40 -
Россия билан алоқалари ёмонлашаётган Туркия Исроил билан алоқаларини тикламоқчи
Бир неча йил аввал Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳамда унинг лидери Ражаб Эрдўғон Ғарб ва Исроил билан алоқаларни бузиш эвазига бўлса ҳам Ғазодаги "Хамас"ни ва Мисрдаги "Мусулмон-қардошлар"нинг кучи билан президент қилиб сайланган Муҳаммад Мурсини қўллаб-қувватлашга тушганди.
2010 йили феълан Туркия тарафидан қўллаб-қувватланган европалик ва туркиялик исломчи ташкилотлар Исроиллнинг Ғазога нисбатан ўрнатган блокадасини ёрмоқчи бўлганларида, Исроил аскарлари 10 нафар туркни ўлдирдилар. Ғазабга тушган Туркия Исроил билан расман дипломатик алоқаларни узмаган бўлса ҳам, феълан узди ва у мамлакатдан ўз элчисини чақириб олди. Табиий, Исроил ҳам бунга жавобан ўз элчисини Анқардан чақириб олди.
Кейин Мисрда ҳарбийлар Муҳаммад Мурсини йиқитдилар, кейин уни ўлимга макум қилдилар, ўшанда Туркия Миср билан ҳам алоқаларини феълан узди. Аммо, ҳеч нарсага эришолмади. Айнан ўшанда "Ҳаракат" мухбирлари Ражаб Эрдўғон Турк дунёсини унутиб, Араб дунёсига лидерлик қилишга интилаётганини айтган эдилар. Яна айнан ўша пайтларда Туркия Россия билан оғиз-бурун ўпиша бошлагани ҳам маълум.
Мана энди ҳамма нарса эски ҳолига қайтмоқда. Туркия Россия учоғини уриб туширгач, бу икки мамлакат совуқ урушга кирди. Туркия Ғарб билан алоқаларини тиклашга мажбур бўлди. Энди навбат Исроилга келди. Туркия ахборот воситалари Туркия ва Исроил чақириб олинган ўз элчиларини қайтариш хусусида ҳали ҳужжат имзолмаган бўлсалар ҳам, бу хусусда феълан келишганлар.
Reuters агентлиги экспертларига кўра, Исроил бу масалада ўта эҳтиёторлик кўрсатмоқда, аммо Туркия Ғазони ҳам, Муҳаммад Мурсини ҳам унутишга тайёр.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения