Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига асосланиб Тожикистонда тарқатилаётган хабарларга кўра, бу икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларнинг учрашуви 17-18 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиши керак экан. Аммо, кун тартиби масаласида якдиллик бўлмагани сабабли, учрашув 24 декабрга қолдирилибди.
Тожикистон делегациясига вазир ўринбосари Парвиз Давлатзода, Ўзбекистон делегациясига вазир ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев раҳбарлик қилади.
Бу икки мамлакатда ҳукмронлик қилаётган тожик режимларининг раҳбарлари Ислом Карим ва Имомали Раҳмон йиллардан бери юз кўрмас бўлиб келаётганлари ҳаммага маълум. Энди қаердандир топшириқ келган шекилли, икки тожик ўзаро мносабатларни тиклаш йўлига ўтишибди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ағдарилмагунча бундай маслаҳатлашувлардан фойда бўлмайди. Ўзбекистонда ўзбеклар режими тиклангандан кейингина икки қўшни мамлакат дўстона алоқаларни тиклаш йўлида машаққатли ишлар бошлаши мумкин.
Акс ҳолда, Ўзбекистон-Тожикистон уруши бўлиши, айнан унинг натижасида асл номи Туркистон бўлган Марказий Осиёда Тожикистон номли давлат бўлиш-бўлмаслиги аниқланади.