30 May 2009
23:16 - Покистон армияси: Сват водийсининг асосий шаҳри тўла назоратимиз остига ўтди
Бугун Покистон армияси Сват водисининг асосий шаҳри Мингорани Толибон жангариларидан бутунлай тозалаб, назоратни ўз қўлига ўтказганини билдирди, дейди Reuters агентлиги.

Маълумки, шу ойнинг бошида Толибон Карачидан бор-йўғи 130 км узоқликдаги бу шағарни босиб олгандан кейин, Покистон қўшинлари шу пайтгача бутун Сват водийсида хўжайин бўлган Толибон жангариларига қарши ҳужумга ўтгандилар. Шиддатли жанглар туфайли тахминан 2 миллион тинч аҳоли водийни тарк этган ва Покистон гуманитар фалокат ёқасига келганди. Уларга ёрдам бериш учун БМТ $543 миллион пул ажратди.

Жанглардан олдин 300 минг аҳолиси бўлган Мингора ва унинг атрофидаги кичикрок шаҳарчаларни Толибон кучларидан озод қилиш пайтида 1,217 жангари ўлдирилди, бизнинг 81 аскаримиз ўлди, 250 дан ортиғи ярадор бўлди, дейди Покистон армияси матбуот вакили генерал Аббос. Лекин, бу рақамларни тасдиқлайдиган мустақил манбалар йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону