30 May 2009
22:21 - Андижонда лицей ва коллежлар кўргазмасида Ислом Каримнинг роли акс эттирилмаган
Андижон шаҳар Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Мутахассислик - сенинг келажагинг” деб номланган кўргазма бўлиб ўтди, деб хабар беради Region.uz сайти ЎзАга асосланиб.

Кўргазмада бу йилги мактаб битирувчилари вилоятдаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти билан яқиндан танишибдилар. Кўргазма иштирокчиларига Андижон шаҳри, Андижон, Балиқчи, Избоскан, Олтинкўл ва Пахтаобод туманларидаги 60 касб-ҳунар коллежида яратилган шароитлар, ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарида тайёрланаётган маҳсулотлар, мавжуд мутахассислик йўналишлари ҳақида маълумот берилибди.

Кўргазма ва бу ҳақдаги хабарнинг бирдан-бир қизиқ жойи - кўргазманинг яратилиши ҳамда мамлакатимизда, хусусан, Андижонда лицей ва коллежлар тармоғининг ривожланишида “презедентимиз Ислом Каримнинг маслаҳатлари ва чиқарган фармонларининг оламшумул роли” ҳеч айтилмагани ёки айтиш унутилганидир. Бу хабарни ўз сайтимизда тарқатишдан мақсад, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири, шу камчиликни тузатиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону