Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳрида ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашаётган Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азим Ўзбекистон ШҲТ доирасида эркин савдо ҳудудини яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эмаслигини айтди. Қўшни Қозоғистон аллақачон Жаҳон Савдо Ташкилоти аъзосига айланган айни пайтда Ўзбекистоннинг ҳатто ШҲТ ҳудудидаги эркин савдо ҳудудига кира олмаслиги аянчли ҳолдир.
Аммо масхарабоз Рустам Азим мажлисда ҳозирги мураккаб шароитларда ҳам Ўзбекистон Президенти Ислом Карим томонидан мамлакатда ишлаб чиқилган ислоҳотларнинг ўзбек модели асосида иқтисодий барқарорлик ва мунтазам ўсиш кузатилаётганини иддао қилган. Унинг аҳмоқлиги шундаки, бу гапи ШҲТ эркин савдо ҳудуди борасидаги гапига тескаридир.
Қолаверса, Рустам Азимнинг гаплари "Ҳаракат" тарафидан Ислом Каримга "яккамохов" лақаби тўппа-тўғри ёпиштирлганининг исботидир.