Шарқий Туркистон давлати 1944 йил охирида бино бўлди. 1945 йида Хитойнинг қудратли армиясини енгди. Чин қўшини турк қўшинидан уч карра кўп эди. Бу буюк ғалабага улуғ Маршал Алихон Тўра Соғиний раҳномолик этдилар. Бугун Алихонтўра Соғиний таржимон эди деб ёзилади номуссиз қўрқоқ авлодлар томонидан.
Шарқий Туркистон бир ярим йил яшади, шонли тарих қолдирди. Бугунки Марказий Осиёда Москванинг уйинчоқлари ўттиз йилдан буён ҳукмрон. Биз ядросиз зона деб Туркистон бойликларини, уранни Россия ва Хитойга - Туроннинг азалий душманларига инъом этмоқдалар. Биз ядросиз зона, қуролсизмиз деб фахрланмоқдалар. Дунёнинг ҳоли шу бўлса эрта индин Эронда ҳам ядро қуроли бўлади. Учта аждаҳо - Россия, Хитой ва Эрон ўртасида Марказий Осиёнинг ҳозирги давлатлари Шарқий Туркистон давлатидек йўқотилмайдими?!
Эртакларда ялмоғиз кампирлар бўларди, ҳаётда ялмоғиз чоллар - қўрқоқ, номуссиз, шонсиз Туркистон сотқинлари - Марказий Осиё пешволари - Москванинг колхоз раислари бор!
Зиёлилар, шоиру ёзувчилар - онгсиз, қўрқоқ, майда ислиқи, малай!
Диндорлар арабу афғонга эргашиб, жаҳолат ботқоғига ғарқ!
Мухолифатнинг бир қисми сотқинлик қилиб элнинг шу аҳволга тушишига бош боис бўлди.
Туркистонга Соғинийлар керак!
Қўрқоқ авлод орасида
Яратгандан оғринаман.
Ноэрларнинг эрасида
Соғинийни cоғинаман.
Ҳамма онгнинг ғўрасида
Туркистоннинг доғидаман.
Юрагимнинг ярасида
Соғинийни соғинаман.
Барча қорин ўрасида
Мен армонлар тиғидаман.
Зорман Пирлар наърасига
Соғинийни соғинаман.
Тоабад Тангрида тўра -
Туркбошилар, сиғинаман.
Турондай Алихонтўра
Соғинийни соғинаман.
13. 12. 2015