Халқимизнинг буюк фарзандлари Аброр Ҳидоят ва Сора Эшонтўранинг ўғли, тарихчи олим Гога Ҳидояткеча оламдан ўтди. Ўзбекистон фан арбоби, тарихчи олим, фан доктори ва профессор Гога Ҳидоят 85 ёшда эди. У 1958 йилдан бошлаб турли илмий муассасаларда фаолият юритган олим 15 дан ортиқ монография, 100 дан ортиқ илмий мақолалар, жаҳоннинг янги тарихи бўйича қатор дарсликлар муаллифи эди.
Қанчалик оғир бўлмасин, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатининг аянчли аҳволидан келиб чиқиб, бир одамнинг ўлими куни ҳам очиқ ҳақиқатларни ёзишга мажбурмиз, қолавреса, маҳкуммиз.
Гап шундаки, ҳаром ишлар қилиб кун кўргани сабали ҳаримий деб айтаётганимиз Гога Ҳидоят ўз миллатига ва ҳатто ўз ота-онасига нисбатан ҳам хоинлик қилди. Қайта қуриш йилларидан бошлаб, ўзбек тилини давлат тили қилиш ва Ўзбекистонни мустақилликка эриштириш учун ҳаракат бошлаган бирликчиларга қарши Кремль ва Лубянканинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистон ҳукумати, кейинчалик, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими тарафида туриб кураш олиб борди.
Кейинчалик бу ҳаром ишга ўз фарзандлари бўлмиш опа-сингил Нигора ва Нодира Ҳидоятларни, мухолифатчилар ва фуқаролик жамияти вакиллари тарафидан "ўзбекнинг Остап Бендери" лақаби берилган Санжар Умар кабиларни тортди. Бу ҳаромийваччалар мухолифатнинг аосий кучи бўлган "Бирлик" Партисиядан одам сотиб олиш, уни йўқ қилиш ва дунё жамоатчилигини алдашга уриниш билан шуғулландилар. Тўғрироғи, мустақиллик арафасида Ислом Карим тарафидан "Бирлик"га қарши чиқарилган "Эрк"нинг ишини давом эттирдилар. Аммо, ҳеч нарса қилолмадилар ва Ислом Каримнинг ўзи тарафидан бир тепиб улоқтирилдилар.
Миллат ҳали бунга тайёр эмас экан, ҳаромийларга жазони Оллоҳнинг ўзи бериши керак. Ишонамизки, беради ҳам.