Аввалги хабарларимиздан маълумки, дунёда бўлаётган баъзи воқеалар, масалан, ислом террористларининг бутун дунённи шокка солган қонли ишлари Нью-Йорк биржасига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида истеҳзоли ҳазиллар қилган эдик. Нью-Йорк биржасининг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индекси Парижда 130 кишининг ўлими билан тамомланган исломчи террористларнинг ҳужумидан бир кун аввал ўпирилиб тушиши , кейин ўзини тиклаб олиши ҳақида берган таҳлиллармиз шулар жумласидан.
Бу ҳафта ҳам яна қонли террористик ҳужумлар ва Dow Jones индексининг ўпирилиб тушиши, кейин юқорига сакраб тикланиши каби воқеалар бўлди. Улар бир-бирига боғлиқми, боғлиқ бўлса, бу яхшими ёки ёмон?
Қаранг, 2 декабрда пешин соатларида фахрий раиси таниқли ислом уламоси Фатхулла Гулен бўлган Румий Форум ташкилотининг Вашингтондаги бош офисида рамзий маънода террор деса бўладиган воқеа юз бергани, бир оздан кейин юз берган Калифорния штатидаги террористик ҳужумда 14 киши ўлгани эълон қилинар-қилинмас, ўша кунлари озгина бўлса ҳам ортиб бораётган Dow Jones индекси ўпирилиб тушишга бошлади. Dow Jones ўша куни сал кам 200 га, эртаси куни ҳам тахминан яна шунчага тушиб кетди.
Ўша икки кун ичида АҚШнинг расмийлари бу терактни ким уюштиргани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермадилар. Бу жуда шубҳали кўринди. Аммо, расмийлар 3-чидан 4-чи декабрь кунига ўтар кечаси ўша воқеанинг исломий теракт эканлигини эълон қилиш ҳақида бир қарорга келдилар шекилли, 4 декабрь куни эрталабдан Dow Jones юқорига сакрай бошлади. Бир оздан кейин расмийлар Калифорниядаги теракт мусулмонлар тарафидан уюштирганини эълон ҳам қилдилар. Натижада, Dow Jones индексининг 4 декабрдаги умумий ўсиши 370 (!!) поғона бўлди.
Хуллас, икки кунлик тушиш бир кунда қопланди. Шундай экан, қуйидаги савол туғилиши табиий: Нью-Йорк биржасининг бунчалик ҳассослиги яхшими, ё ёмон?
Бир тарафдан, биржанинг дунёда бўлаётган воқеаларга ҳассослиги - объективлик белгисидир, демак бу яхши нарса. Аммо, бошқа тарафдан, АҚШдек давлат иқтисодининг аҳволини ўзида акс эттирадиаган, ҳатто бу иқтисодга таъсир кўрсатадиган Dow Jones индексининг ўта ҳассослиги, бунчлик шўнғиш ва юқорига сакрашларга мойиллиги, яхши эмасдек кўринади.
Нима бўлганда ҳам, ўтган ҳафтани 17798 билан битирган Dow Jones индекси кеча, яъни жорийдаги ҳафтанинг охирги иш куни тамом бўлганда 17848 га тенг эди. Демак, ҳафта ичидаги шўнғишлар ва юқорига сакрашларга қарамасдан, Dow Jones бир ҳафтада 50 поғанага юксалибди ва АҚШ иқтисоди кучли ва барқарор эканлигини кўрсатибди.