2 декабрь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги шаҳарлардан бирида отишма чиққиб, 14 киши ҳалок бўлган ва 18 киши яраланган воқеа АҚШ оммавий ахборт воситаларининг диққат марказида ҳали ҳам турибди. Федерал Терговлар Бюроси ўша куниёқ бу воқеани террор акти деб баҳолаганда, кўпчилик унга ортиқча эътибор ҳам бермаган эди.
Мана орадан икки кун ўтгандан кейин журналистларга ўша кунги воқеалар билан боғлиқ тафсилотлар сиздириб бўлинди. Маълум бўлдики, ҳужум уюштирганлар мусулмонлар экан. Ўша куни полиция тарафидан отиб ўлдирилган Саид Ризвон Форух ва Ташфен Малик ўз ҳужумларни ҳарбий операция каби пухта тайёрлашган, ўзлари ҳам шунақа операция ўтказиш учун аввалдан машғулотлар ўтказиб тайёрланганлар.
Ҳужумнинг сабаби сифатида Саид Ризвон Форух билан ишлайдиган бир одамнинг "исломда туғма хавфлар борлиги" ҳақидаги гаплари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Унинг ўша кунги ҳужумдаги ҳамкори, яъни Ташфен Малик исмли хотини эса, ИШИД лидери Абу Бакир ал-Боғдодийга хизмат қилишга қасамёд ҳам қилган экан.
Хуллас, Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳарчасида чиққан қонли отишма оддий исломий террористик акт эканлиги тасдиқланмоқда. Демак, америкаликлар ҳам Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилмаса, ислом терроризми битмаслигини, бу ҳақда АҚШ Президенти Барак Обамага макуб йўллаган "Бирлик" Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ҳақ эканлигини янада тезроқ тушунишга бошлайдилар.
Расмда - ўлдирилган икки террористнинг қуроллари.