04 December 2015
18:00 -
Толибон ичидаги жанжалда лидерларидан бири ўлдирилибди, қадамма-қадам ҳаммаси ўлдирилади, Ислом инқилобий ислоҳотлар йўлида
Хитойларнинг "Синхуа" агентлиги Афғонистон расмийларидан бугун олинган маълумотга асосланиб хабар беришича, Толибон лидерларидан бири Мулла Ахтар Мансур чоршанба куни ўз ичларида чиққан низо-отишмалар пайтида яраланган экан, энди оламдан ўтибди.
Маълумки, Толибоннинг аввалги ва ягона лидери Мулла Муҳаммад Умар ўлдирилганидан кейин, ички низо ва бўлинишлар бошланганди. Айнан ўшандан Мулла Ахтар Мансур Толибон ичидаги радикал гуруҳнинг раҳбари эди. Мана энди гуруҳлар ичидаги навбатдаги жанжал ва отишмалар натижасида ўлдирилибди.
Ҳамма биладиган ҳақиқат шундан иборатки, Толибоннинг мақсади - Афғонистонда исломий давлат яратиш. Давлат эса, биров истаётгани ёки истмаётгани учун эмас, принцип ўлароқ, диний бўлолмайди. Демак, Толибоннинг ўзи ҳам ўлимга маҳкум.
Ислом уламолари Ислом дунёси ичида қонли воқеларни, жумладан, ислом терроризмини тўхтатиш тарафдори бўлсалар, Ислом дини дунёвийлик-секуляризм прниципини тан олишини қонунлаштириш, керакли фатволар чиқариш устида ишлашлари лозим эди. Истамаётганларининг сабаби эса, ўзлари ҳам исломий давлатлар яратиш ва уларни Халифаликка бирлаштириш орзусида яшашларидир.
Ҳа, Ислом дини оддий эмас, инқилобий ислоҳотларга муҳтож. Аслида, ҳозир бўлаётган қонли воқеаларни ўша инқлобнинг босқичларидан бири деса ҳам бўлади. Ҳали яна кўп мусулмонларнинг қони оқади. Ислом уламоларининг ақли ишласа, улар мусулмонларнинг қонини оқтирмасликни, қолаверса, Ислом дунёсининг келажагини ўйласалар эди, ўша инқилобий исллоҳотларни тинч йўллар билан тезлаштиришга ҳаракат қилган бўлардилар. Уларнинг жим туришлари, ислом терроризмини номигагина қоралаш билан чекланишлари - дин олдидаги жиноятларидир. Жавоб бериш вақти ҳам келади.