04 December 2015
15:07 -
Гуржистон режими Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарди
Бу мамалакатнинг мухолифатга яқинлиги билан танилган "Грузия-Online" Интернет-нашрининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Гуржистон Президенти Георгий Маргвелашвили собиқ Президент Михаил Саакашвилини фуқароликдан чиқарувчи фармонни имзолди. Бир қатор гуржиларнинг фуқароликдан чиқарувчи фармон Президент Георгий Маргвелашвилининг сайтида эълон қилинибди, фуқаролаликдан чиқарилганлар рўйхатида Саакашвили ҳам бор.
Маълумки, 2004 йилдан 2013 йил 17 ноябргача президентлик қилган Михаил Саакашвили муддати тугашидан бир неча кун аввал ишчи ташриф билан Ғарбга кетган ва бошқа қайтиб келмаган эди. Чунки, бир оз аввал ўтказилган парламент сайловларида асосан миллардер Бидзина Иванишвилининг пули эвазига ғалаба қозонган "Гуржилар Орзуси" номли коалиция Бидзина Иванишвилини Бош вазир қилди, у дарҳол аввал ҳокиматда бўлган Михаил Саакашвили тарафдорларига қарши кампания бошлади ва кўзга кўринганларини қамоққа ташлатди. Унинг мақсади Михаил Саакашвилини ҳам қаматиш бўлгани кўриниб турарди. Айнан шу сабабли, Михаил Саакашвили Ғарбга кетиб, қайтиб келмади.
Украинада руспараст президент Виктор Янукович ҳокимияти инқилоб натижасида ағдарилиб, Ғарб билан алоқаларга урғу берган Петр Порошенко ҳокимиятга келгач, Михаил Саакашвили Киевга келди ва аввал Президентнинг маслаҳатчиси этиб, сўнгра, аниқроғи, шу йилнинг май ойида Одесса вилоятининг губернатори этиб тайинланди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Михаил Саакашвили Гуржистонда президентлик қилган йиллари коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борган ва Ғарбнинг фикрича, катта муваффақиятларга эришган эди. Петр Порошенконинг мақсади - коррупцияга ботиб ётган Украинада катта ислоҳотлар ўтказиш, бу йўлда Михаил Саакашвилининг тажрибасидан фойдаланиш бўлган ва айнан шу сабабдан уни ўз командасига олган эди. Саакашвилини губернатор қилиб тайинлаш учун унга шу йилнинг бошларида Украина фуқаролиги берилди.
Гуржистонда режими ҳеч бўлмаса шу йўл билан Михаил Саакашвилини жазолаш мақсадида, уни фуқароликдан чиқарибди. Аммо, ҳеч қандай шубҳа йўқки, ахир бир кун Бидзина Иванишвилинининг қўғирчоғи бўлган Гуржистондаги режим алмаштирилади, Михаил Саакашвилининг фуқаролиги тикланади. Чунки, Михаил Саакашвили Гуржистонга дўст бўлган Украинага ёрдам бериш мақсадида, расмиятчилик учунгина бу мамлакатнинг фуқаролигини олган. У гуржи халқининг асл фарзанди, ўз вақтида Гуржистонни дунё тан олган даражада демократлаштириди, Гуржистонни замонавий давлатга айлантирди, уни Европага яқинлаштирди.
Миллат бундай фарзандини унутиши ёки ундан воз кечиши мумкин эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения