03 December 2015
15:05 -
АҚШда икки отишма: Туркияга нисбатан теракт бўлган биттасида Абдураҳим Пўлат ҳам қатнашди, иккинчисида 14 киши ҳалок бўлди
Кеча пешин соатларида АҚШнинг пойтахти Вашингтонда жойлашган ва Фахрий президенти Фатхулла Гулен (расмда) бўлган Румий Форум ташкилотида навбатдаги ҳеч кимни қизиқтирмайдиган йиғилишлардан бири бўлди.
Мен бундай йиғилишларнинг бир қанчасига қатнашганман. - дейди "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат. - Мақсадим, машҳур бўлса ҳам, узоқ йиллардан бери ўз ватани Туркияга қайтиб боролмаётган Фатхулла Гуленнинг ким эканлигини тушунишга ҳаракат қилиш бўлган. Кўрдимки, Румий Форум офисида бўлаётган йиғишлар кўпроқ қўғирчоқ театрини эслатади. Чунки, бу ерга докладчи сифатида анчагина машҳур одамлар таклиф қилинади, уммо улар динлараро тотувлик мавжудлиги ҳақида эртаклар айтиш билан шуғулланишади.
Ислом динининг ҳақиқий муаммоалари, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қашшоқ ва қолоқ қисми бўлиб қолаётганлиги, Ислом дини ҳозир ҳаммага "ислом терроризми" номи билан танилган воқеалар орқали бошқа динлар билан уруш олиб бораётгани умуман тилга ҳам олинмайди. 2001 йил 9 сентябрда Нью-Йоркда, яқинда Парижда бўлган қонли воқеалар номиганини қоралаб ўтилади. Аммо, на бу воқеаларнинг илдизлари, на Ал-Қоида, Толибон ва ИШИД каби ташкилотлар Ислом номидан Ғарбга қарши уруш олиб бораётганлари мутлақо таҳлил қилинмайди. Мен бу йиғилишларда бир неча марта ислом терроризмини тўхтатиш учун Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш кераклигини ўта нозиклик билан гапирдим. Ҳеч ким уларга эътибор ҳам бергани йўқ.
Шундан кейин шок терапияси усулларига ўтишга қарор қилдим. Аввалги хабарларимиздан маълумки, шу йил 18 ноябрда феълан шу ташкилотнинг қаноти бўлган "Ислом ва Турк Тадқиқиотлари Институти" тарафидан ўтказилган масхарабозлик йиғилишига бориб, у ерда доклад қилган Вашингтон Пост газетасининг динлараро масалалар билан шуғулланадиган журналисти Мишел Бурстейн га "Агарда Сиз айтаётгандек АҚШда дин эркинлиги бор бўлса, нима учун мусулмонларга 3 хотинлик бўлишга рухсат берилмайди, бу Ислом динининг талаби-ку" деган савол бериб, бу масхарабозликнинг шармандасини чиқарган эдим.
Кеча Румий Форумнинг йиғилишида Туркияда чиқадиган ва феълан Фатхулла Гуленнинг назорати остида чиқадиган "Оқшом" газетасининг мухбири Карим Болчи билан учрашув бўлди. У "Ҳозирги Туркияда шахслар, ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари чеклангани" номли доклад қилишини аввалдан билганим учун, у йиғилишга боришдан ягона мақсадим шок терапия усулли биттагина савол бериш эди.
Ҳаво ёмон бўлгани ва Вашингтонда номи бир хил кўчалар борлиги туфайли (масалан, шарқ ва ғарбда “1-чи кўча” номли йўллар бор), бироз адашиб ва кечикиб бўлса ҳам, Румий Форумнинг яни офисига келгач кўрдимки, Карим Болчи Туркияда ҳозир ҳукмронлик қилаётган Адолат ва Тараққиёт Партияси ва унинг ҳукуматини демократиядан узоқликда ҳамда Президент Ражаб Эрдўғонни автортарликда айбламоқда, шахслар, ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқлари бўғилаётгани ҳақида гапирмоқда. Бир нечта бир тийинга қиммат саволлардан кейин мен ҳам савол бермоқчи бўлганимда, йиғилишнинг модератори "вақт тамом бўлди" деб менга савол бериш имкони бермасдан, йиғилишни ёпиқ деб эълон қилди. Ваҳолангки, йиғилиш соат 12 дан 13:30 гача бўлиши таклифномада айтилган, мен савол бермоқчи бўлган пайтда вақт 13:15 эди.
Дарҳол тушундимки, улар мен аввалги йиғилишда каби шок терапия усулли савол бериб, бугунги масхарабозликни ҳам шарманда қилишимдан қўрқишган. Йиғилиш расман бекилган бўлса ҳам, асосан америкаликлардан иборат 20 тача иштирокчига ўз саволимнинг моҳиятини, бу ташкилот Ислом динимизнинг асл муаммолари билан шуғулланмаётгани, Ислом дини фундамента ислоҳотларга муҳтож эканлигини, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча динлараро дўстик бўлолмаслигини, ислом терророизми тўхтамаслигини уларга оёқ устида тушунтирдим. Уларнинг оғзи очилиб қолганини, мени тўғри тушунганлари ва мени қўллаб-қувватлаётганларини кўрдим.
Румий Форумнинг раҳбарлари ҳам буни кўришди ва мени бошқа бундай мажлисларга киритмасликларини айтишга бошлашди.
Уйга келгач, Фатхулла Гулен ва бу ташкилотнинг бошқа раҳбарларига хат йўллаб, Карим Болчиига бермоқчи бўлган саволимни уларга билдирдим ва уларни бугунги қилган ишлари учун мендан эмас, чунки, мен бунга зор эмасман, Туркия ва турк халқидан кечирим сўрашга чақирдим.
Саволим эса шундай эди: "Яқинда Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Фатхулла Гуленнинг одамлари ўзига хиёнат қилганини гапирган эди. Мен жаноб Эрдўғон тарафдори эмасман, аммо Туркиядаги аҳволни жуда яхши биламан. Турклар тарафидан Россия учооғи уриб туширилгач, ҳозир Туркия-Россия муносабатлари ўта ёмонлашди, баъзилар уруш бўлиши ҳақида ҳам гапирмоқдалар. Биласизки, АҚШ ва бутун НАТО очиқча Туркияни ҳимоя қилмоқда ва НАТО Туркияни ҳимоя қилиш учун урушга тайёр эканлигини ҳам расман билдирди. Шундай экан, айнан шу пайтда АҚШнинг юраги бўлган Вашинтонда Туркияни танқид қилиш билан овора бўлишингиз фақат Эрдўғонга эмас, бутун Туркияга нисбатан хоинлик эмасми?"
Юқорида айтганимдек, мен билан отишма каби баҳслар туфайли кечиримга муҳтож эмаслигимни ҳам хатимда айтиб, Румий Форум Исломнинг ҳақиқий муаммолари билан шуғулланишни истаса, "Ислом дини фундаментал ислоҳотларга муҳтожми, муҳтож бўлса, улар нимадан иборат" номли семинар ва семинарлар туркими ташкил қилиш шартлигини урғуладим, бу семинарларда докладчи ёки докладчилардан бири бўлишга ҳам тайёр эканлигимни ёздим.
Кеча пешиндан кейин АҚШда бундан бошқа ҳам бир отишма бўлди. Калифорния штатининг шаҳарчаларидан биридаги имкониятлари чекланган касаллар ётадиган марказга учта қуролли одам ҳужум қилиб, 14 кишини ўлдирди, 20 га яқин кишини ярадор қилди. Ҳужумчиларининг иккитаси, бир аёл, бошқаси эркак, полиция тарафидан отиб ўлдирилди, учинчиси қочиб кетди, аммо бир неча соат ичида қўлга олинди. Ҳужумнинг сабаблари ҳақида тахминлар кўп, лекин ҳали бу хусусда бир фикрга келинмади. Аммо, расмийлар воқеани теракт деб баҳолашмоқда.
Румий Форум томонидан ўтказилган кечаги провокациион йиғилишни ҳам, рамзий маънода, Туркияга нисбатан теракт деб баҳолаш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения