30 November 2015
20:00 -
Санкт-Петербургда ўзбек мардикорлари ФМС вакилини ўлдирмоқчи бўлдилар
“Ўлар ҳўкиз болтадан қайтмас” деганларидек, Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий Федерал Миграция Хизмати ходимига тажовуз қилдилар. Уни батареяга кишанлаб, бўғишга уринишибди. Интерфакснинг хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Агентлик хабарида “Нолегал мигрантлар тўғрисида фуқаролардан тушган ариза бўйича турар жой комплексида ўтказилган текширув пайтида ФМС бошқармаси ходимига ҳужум қилинди. Уни батареяга кишанлаб қўйишиб, бўғишга уринишган. Квартира ташқарисида қолган иккинчи ходим аралашуви билангина жиноятнинг олди олинди”, дейилади. Бир ҳафта муқаддам содир бўлган мазкур воқеа қаҳрамонларидан бири ҳибсга олинган, икки нафари воқеа жойидан қочган, аммо кўп ўтмай полиция томонидан ушланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения