Кеча Самарқанддан пойтахтга йўл олган “Афросиёб” поезди вагонларида чироқ бўлмабди. Туристлар-у ажнабийлар, казо-казо меҳмонлар Тошкентга қадар қоронғуда келишга мажбур бўлишган. Бу ҳақда ёзган Kun.uz сайтига кўра, европалик сайёҳлардан бири инглиз тилида ҳамюртларимиздан “Сизларда бу одатий ҳолми?”, деб сўрабди. Сиёсий ҳушёр йўловчимиз эса бундай ҳолнинг биринчи марта бўлганини тушунтирибди.
Хуллас, “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси вакиллари мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган, ноқулайлик учун йўловчилардан узр ҳам сўрамаган. Ҳатто поезд Тошкентга белгиланган вақтдан анча кечикиб келибди. Агар поезд мутасаддилари йўловчилардан кечирим сўрамаган, вазиятга изоҳ бермаган бўлса, демак улар бундай “учар поезд” раҳнамоси, режимбоши Ислом Каримга қарши саботаж қилишган, дея хотималайди хабарини мухбиримиз ҳазиломуз.