29 November 2015
16:18 - Бу дунёга нима бўлаяпти ўзи: Хитойдаги бир ресторанда этаги қисқа аёлларга овқат арзон бериладиган бўлипти

Туркияда чиқадиган "Миллиёт" газетасининг ёзишича, Хитойнинг Цзинан шаҳридаги ресторанлардан бирида аёл мижозлар учун бериладиган овқатнинг нархи уларнинг этагини қисқалига қараб арзонлашириладиган бўлипти.

Масалан, аёлнинг этаги тизздан 8 см баландда бўлса овқатнинг нархи 20 фоиз арзонлаштирилади. Яъни, 20 фоизлик чегирма берилади. Этак тиззадан 33 см ёки кўпроқ баландда бўлса, чегирма 90 фоизга чиқади.

Чегирма этакнинг қисқалигига боғлиқ бўлгани сабабли, ресторанга киришда аёлларнинг этак узунлиги ўлчанади.

Бундай хабарларни ўқиган одамнинг ҳаёлига юқоридаги савол келиши ғоят табиий: Бу дунёга нима бўлаяпти ўзи? Бу саволга жавоб борми ўзи?

Ҳижоб билан сочини, паранжи билан юзини ёпиб юрадиган мусулмон аёллар билан Хитойда каби калта этакли кийим киядиганлар жаҳон бўйлаб чуқурлашиб бораётган глобаллашув, яъни иқтисодий, сиёсий, маданий ва диний чатишув ҳамда ягона тизимлашув даврида биргаликда қандай яшайдилар?

Ёки, глабалашув истамайдиганлар учун қитъалардан бири ёки ҳали кашф этилмган планеталардан бири ажратиб берилармикан? Ёкии тарафлар бир бирига ўз ҳукмини ўтказиш учун ҳаракат қилмасликка келишиб, бирга яшайверишармикан?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону