24 ноябрда турклар Суриядаги туркманларни бомбардимон қилаётган рус учоғони уриб туширгандан бери икки мамлакт ўртасида совуқ сўзлар уруши бўлаётгани бутун дунё ахборот воситаларининг диққат марказида эди. Ҳамма бу совуқ уруш нимага олиб келишини кутар эди.
Ниҳоят, 4 кундан кейин, яъни кеча қечқурун, Россия ўзининг заифлигини очиқча намойиш қилди. Президент Владимир Путин Туркияга қарши бир даста санкциялар киритувчи қонунни имзолади. Мана унинг қонунида нималар бор:
- Туркиядан озиқ-овқат маҳсулотларини Россияга олб келиш тақиқланади, баъзи турлари чекланади.
- Туркиянинг қурилиш ширкатлари Россияда иш олиб боролмайдилар ёки уларнинг фаолият доираси қисқартирилади.
- Россия ҳукуматининг рухсати бўлмаган жойларда туркиялик фуқароларнинг ишга олиниши тақиқаланади.
- 2016 йил 1-чи январидан бошлаб турклар учун Россияга визасиз кириш тақиқланади. Табиий, бу тақиқ дипломатик корпус аъзоларига таъсир қилмайди.
- Россия ватандошларининг Туркияга турист сифатида дам олишга боришлари тақиқланади.
- Турк кемаларининг Россия портларига келиши қийинлаштирилади.
Бечора Путин 2008 йилаги Гуржистон-Россия урушидан кейин Гуржистонга қарши ўзича мудҳиш санкцилар киритган, аммо Гуржистонни бутун Ғарб қўллаб-қувватлагани сабабли ҳеч қандай натижага эришолмаган эди. Туркия билан ҳам айнан шундай бўлиши муқаррар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения