27 November 2015
23:17 -
Россия-Туркия: Совуқ сўзлар уруши давом этмоқда, аммо узоққа бормайди
Россия ўз ҳарбий учоғининг Туркия тарафидан уриб туширилишига қарши адекват жавоб беролмаслигини тушуниб, сўзлар уруши билан овора. Туркия билан мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилди, 1 январдан икки тарафлама визасиз саёҳатлар тўхтатилади, Россия турклар билан савдони кескин камайтирмоқчи ва ҳоказо ва ҳоказолар. Русларнинг масхарабоз сиёсатчиси Жириновскийнинг Истанбулни битта атом бомбаси билан йўқ қилиш кераклиги ҳақидаги аҳмоқона гаплари эътибрга лойиқ ҳам эмас.
Туркия эса, русларни "олов ёқманг" дея огоҳлантирар экан, бу нарса русларнинг ўзига ёмон бўлишига имо қилмоқда. НАТО тамомийла Туркия тарафидан экан, ростдан ҳам ҳамма нарса охир-оқибатда русларнинг фойдасига бўлмаслиги ўз-ўзидан маълум.
Айни замонда, бу нохуш воқеани тезроқ унутиш учун ҳаракатлар борлигини ҳам инкор этиб бўлмайди. Масалан, Ражаб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан 30 ноябрда Парижда бошланадиган Иқлим Ўзгариши бўйича Конференция пайтида учрашишни таклиф қилди. Россия Президентининг матбуот котиби шундай таклиф келганини билдирди. Таклиф дарҳол рад этилмаганидан тушуниш мумкинки, бундай учрашув бўлишининг эҳтимоллиги катта.