27 November 2015
21:41 -
Челябинск конида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига товон пули тўланади
Ўрис матбуотниниг ёзишича, Россиянинг Челябинск вилоятидаги “Центральная” кон-шахтасида ҳалок бўлган икки нафар ўзбекнинг оила аъзоларига 2 миллион 25 минг рубль миқдорида товон пули тўланади. Маълумки, трикчилик йўлида шаҳид бўлган ҳамюртларимизнинг бири эндигина 24 ёшга тўлган йигит ва киикинчиси 52 ёшли шахслар эди. Матбуотга кўра, “Марказий” конининг суғурта шартномасини Бутунроссия суғурта иттифоқи тасдиқлаган ва шартномага кўра ўзбекларга товон пули тегмоқда. Аксинча, ўзбекларнинг жасадларини олиб келиш ҳам муаммо бўлмоқда.
Ташкилот расмийси Андрей Юрьевга кўра, Россиядаги амалдаги қонунчиликда хавфли объектларда меҳнат қилувчилар жисмоний ёки юридик шахс қошида суғуртадан ўтишлари шарт.
Ташкилот расмийси Андрей Юрьевга кўра, Россиядаги амалдаги қонунчиликда хавфли объектларда меҳнат қилувчилар жисмоний ёки юридик шахс қошида суғуртадан ўтишлари шарт.