30 May 2009
01:36 - Мурод Жўраев: “Энди менга адвокат ёрдам беролмайди”
Бугун Каттақўрғондаги 64/7-муассасада жазони ўтаётган сиёсий маҳбус, Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраев қамоқхонадан хат чиқарди. Унда ўзининг эрта-индин судланиб, бошқа зонага ўтказилиши айтилади. Рафиқаси Холбека опага ёзган хатида Мурод Жўраев: “Адвокат ёллаб саросон бўлманглар, менга яна муддат қўшиб беришмоқчи. Каттақўрғонга келиб ҳам юрманглар, барибир кўрсатишмайди. Бошқа зонага этап қилинганимдан сўнг кўришамиз” деб ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Мурод Жўраев 1994 йилда Олий суд ҳукми билан узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Жазони ижро этиш муассасасида икки марта муддат узайтирилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону