Бугун эрталаб (ҳозир у ерда пешин соатлари) Африканинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Малининг пойтахти Бомокодаги 190 хоналик люкс Radisson Blu меҳмонхонаси "Оллоҳи Акбар!" деб бақириб келган 10 кишилик ислом террористлари гуруҳи тарафидан босиб олинди, 170 киши гаровга олинди. Босиб олиш пайтидаёқ 5-6 киши ўлдирилгани айтилган эди. Ҳозтгача 10 киши ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Табиий, бу воқеа бутун жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида.
Малининг хавфсизлик хизматлари меҳмонхонанинг бир қисмини ва гаровдаги тахминан 100 кишини террористлардан озод қилдилар, ёддан Қуръоннинг парчаларини ўқиб беролган бир неча киши террористларнинг ўзи тарафидан қўйиб юборилди.
Террористлар билан хавфсизлик кучларининг вакилларии алоқага кирган-кирмаганлари ва террористларнинг талаблари ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Малининг 13-14 миллионли аҳолисининг 90 фоизи сунний мусулмонлар. Мали ўз конституциясига кўра дунёвий мусулмонлар мамлакати ҳисобланади. Шундан тахмин қилиш мумкинки, террористлар - Малини исломий давлат қилиш тарафори бўлган қандайдир гуруҳларнинг вакилларидир.
Париждаги қонли воқелардан кейин 1 ҳафта ўтар-ўтмас ислом террористлари яна бир теракт уюштирдилар. Дунё ўз хавфсизлигини ошириш учун ҳаракатларини яна ҳам кучайтириш устида ўйлашга бошлаши ўз-ўзидан маълум.
Аммо, қизиқ, дунёнинг қачон ақли киришга бошлайди? Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча ислом терроризмини куч билан ҳам тўхтатиб бўлмаслигини, дунё доимий хавф остида яшашга маҳкум эканлигини қачон тушунади?
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения