Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти - ОПЕКга кирувчи давлатлар 1 баррел нефтни ўртача $38.04 дан сотмоқдалар. Бу 2004 йил 1 декабрдаги минимумга тенг.
Ғарб давлатларида чиқарилаётган нефтнинг нархи бироз юқори, АҚШда чиқариладиган WTI сортли ва Европанинг шимолида чиқариладиган Brent сортли нефтнинг 1 баррели 40 доллардан бироз юқори, аммо яқинда улар ҳам 40 дан пастга тушиши кутилмоқда.
Руслар ҳам ўз нефтларини тахминан шу каби нархда сотаётганлари маълум. Ваҳолангки, икки йил аввал, яъни Украина кризисидан олдин, у ўз нефтини 100 доллардан ҳам юқори нархда сотарди. Россиянинг иқтисоди нефт нархига жуда боғлиқ бўлгани сабабли, ишлар чатоқлигини билаётган Россия Президенти Владимир Путин ҳарбий куч ишлатиш ҳисобига иқтисодий кризисдан чиқишни ўйламоқда. Аммо, кеча Европа Иттифоқи Россия билан Сурия масаласида ҳамкорлик қилишга тайёр бўлса ҳам, Украина туфайли Россияга қарши киритилган санкциялар бекор қилинмаслигини билдириб, Путиннинг бошига совуқ сув қуйди.