15 November 2015
12:26 -
Нотинчликлар Париждан олдин Нью-Йоркда бошланган ва Dow Jones индекси ўпирилиб тушганди
Жума куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones 203 поғанага, ҳафта бўйича эса 665 поғанага ўпирилиб тушди ва 17245 га тенг бўлди. Ваҳолангки, ундан аввали жума куни биржа бекилганда у 17910 га тенг эди. Яъни, бир ҳафталик тушиш 3,7% бўлди.
1-1,5 ой аввал бундан ҳам катта, тахминан 2 минг поғанали, тушиш бўлганда, экспертлар буни Хитой иқтисодидаги барқарорсизлик, жаҳон иқтисодининг яқин келажагидаги ноаниқликлар, АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв қарзга бериладиган пул учун олинадиган фойда фоизини оширмаётгани билан изоҳлашаган эди.
Ўшанда "Ҳаракат" Агентлиги Федерал Резерв эҳтиётлик қилиб фоизни оширмаётганини айтгач, бир неча кундан кейин Федерал Резервнинг ўзи буни тасдиқлади ва бир ҳафта иичида Dow Jones индекси аввалги ҳолига қайтди.
Аммо, кеча тамом бўлган ҳафтада Нью-Йорк фондлар биржасини қандай жин урганини тушуниб бўлмайди. У Парижда бўладиган даҳшатли воқеаларни аввалдан сезиб ўпирилмадимикан? Бу савол истеҳзоли, аммо Париждаги воқеалар туфайли бу ҳафта Нью-Йорк биржасида кескин ўсиш бўлиши мумкин, чунки Ғарб Ислом терроризмига қарши енгини шимариб кураш ёки уруш бошласа,,жаҳон иқтисодида юксалиш бўлиши муқаррар.