Жаҳон ахборот воситалари кеча Венада тўпланган 17 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари, ҳамда Араб Давлатлари Лигаси, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи, Миср, Саудия Арабистони, Туркиянинг вакиллари ва БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили иштирокида Суриядаги кризисни ечиш учун йиғилиш ўтказилганини хабар қилар эканлар, 17 давлатнинг номини ҳам келтирмайдилар. Аммо, ҳамма биладики, уларнинг ичида АҚШ, Россия, Франция, Германия ва Франция каби дунёга сўзини ўтказоладиган давлатлар бор. Бошқа қўғирчоқ давлатларнинг вазирлари билан ҳеч кимнинг иши ҳам йўқ.
Йиғилиш тамом бўлгандан кейин Жон Керри, Сергей Лавров ва расмда улар билан бир қаторда ўтирган БМТ Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стефан де Мистура матбуот конфренцияси ўтказдилар.
Уларнинг айтишича, Сурия учун 6 ойлик ўтиш вақти белиланган, 18 ой ичида сайловлар ўтказиш хусусида келишилган, аммо ким террорист, ким ҳақиқий мухолифат эканлиги хусусида ҳали умумий фикрга келинмаган. Тахмин қилиш қийин эмаски, кейинги учрашувларда ким Суриянинг навбатдаги президенти бўлиши ҳақида ҳам келишилади.
Ҳамма гап шундаки, дейди мухбиримиз, фақат Сурия эмас, дунёнинг жуда кўп мамлактларида, Ўзбекистон ҳам уларнинг ичида, ўз келажаги учун курашадиган уюшган ташкилотлар йўқ ёки улар жуда кучсиз. Шундай экан, дунёнинг замонавий стандартларга жавоб берадиган давлатлари бундай мамлакатларга ўз ҳукмларини ўтказишлари мутлақо тўғри. Бу - 21 асрнинг реалликларидан бири. Айнан шу реалликни ҳисобга олган Европада Хафсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг 1999 йил охирида Истанбулда ўтказилган тарихий саммитида инсон ҳуқуқлари масаласи давлатларнинг ички иши эмаслиги ҳақида тарихий резолюция қабул қилинган эди.
Венадиги йиғилишнинг масхарабозлиги шундан иборатки, у ерда Сурияни Ғарб тарафидан яратилган замонавий стандартлар билан яшашга мажбур қилинаётгани очиқча айтилмай, гўёки Сурия халқи учун ўз келажагини ўзи белгилаши, ўзи истаганларга овоз бериш ҳаққи берилаётгани ҳақида сафсаталар гапирилмоқда.
Аслида, ҳозир ҳамма нарсани очиқча гапириш вақти келди. Дунуёнинг катта бир қисми Ғарбда каби фаровонликда яшашни истаса ҳам, бунга эришиш механизмларига эга эмас. Уларга бу масалада ёрдам бериш - Башар Асад, Ислом Карим, Туркманбоши-2, Ким Чен Ин каби диктаторларни йиқитишни тезлатишдир. 21 асрда БМТ диктаторларни йиқитиш масаласида Ғарб давлатларига ваколатлар бериши керак.
Бундай ваколатлар очиқча берилмаса, Ғарб давлатлари биз масхарабозлик деб айтаётган йўллар билан иш олиб боришга мажбурлардир.