13 November 2015
18:32 - Диктаторларни нима жин урди: Кеча Ўзбекистонда Мурод Жўраев қамоқдан озод қилинганди, бугун Бокуда Ариф Юнус озод қилинди

Аввалги хабарларимздан маълумки, Илҳом Алиев режими гўёки мустақил суднинг қўли билан, сохта айбномалар асосида, эр-хотин ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Лейла ва Ариф Юнусларни 8,5 ва 7 йилга озодликдан маҳрум этган эди.

Суд уларнинг касал эканликларига ҳам эътибор бермади, Ғарбнинг ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларининг мурожаатларига ҳам қулоқ солмади.

Аммо, кеча Ўзбекистонда кутилмаган мўъжиза юз берди, 20 йил зиндонда ётган Мурод Жўраев озод қилинди. Табиий, уни зиндонга оттирган ҳам, озод қилдирган ҳам Ислом Каримнинг ўзидир.

Бугун эса, кутилмаган мўъжиза Озорбайжонда юз берди. Апелляция судининг қарори билан Ариф Юнус қамоқхонадан уй қамоғига ўтказилди. Умид қилиш керакки, Ариф Юнусга берилган жазонинг юмшатилиши биринчи қадам, бошқалари ҳам бўлади ва унинг турмуш ўртоғи Лейла ҳамда бошқа ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистларга нисбатан чиқарилган асосиз ҳукмлар бекор қилинишга ёки юмшатилишга бошлайди.

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри бугун қисқа баёнот тарқатиб, Бокудаги амелляция судининг қарорини инсонпарварлик йўналишидаги биринчи қадам сифатида олқишлади. У Мурод Жўраев ҳақида ҳам шундай баёнот берган- бермаганлиги номаълум.

Расмда - Лейла ва Ариф Юнус.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону