13 November 2015
17:25 - Ислом Карим бош ёлғончи, Олий мажлиснинг сенатор ва депутатлари унинг издоши, ҳаммалари жиноятчи, жавоб бериш вақти ҳам келади
ЎзАнинг хабарига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтибди.

Нимамиш, "Дастурда белгиланган барча йўналишлар бўйича 2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали 595,9 минг иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда" эмиш.

Аввал ҳам кўп марта айтганимиздек, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими кўп йиллардан бери ҳар йил 1 миллионга яқин иш ерлари яратилаётганини эълон қилади. Шундай экан, нима учун миллионлаб ўзбеклар Россия, Қозоғистон ва бошқа юртларда ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан қуллардек мардикорчилик қилишмоқда? Жавоб аниқ - Ўзбекистон ҳар йили миллионга яқин иш жойи яратилгани ёлғон. Олий Мажлисининг сенатор ва депутатлари халқни алдаш билан шуғулланишади.

ЎзАнинг хабарида айтилган рақамларнининг ёлғон эканлигини кўрсатиб бериш имконимиз йўқ, чунки бунинг учун керакли бўлган маълумотларни ҳеч қаердан олиб бўлмайди. Аммо, бошқа бир ўхшаш мисол бор.

Режимбоши Ислом Карим ҳар йил мамлактимизда Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 8 фоизга ортаётгани, бу -жаҳон давлатлари ичида ҳам биринчилар қаторида эканлигимизнинг кўрсатгичир, дея жар солади.

Қозоғистонда эса, ЯИМ ҳар йили 5-6 фоизга ошади. Демак, биз ЯИМнинг абсолют миқдори бўйича қозоқлардан олдинда бўлишимиз, агар улардан орқада бўлсак ҳам, ҳар йили орамиздаги фарқни камайтириб боришимиз керак.

Аммо, Жаҳон Банки каби обрўли муассасаларнинг маълумотларига кўра, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2005 йил қозоқлардан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Демак, орамиздаги фарқ камаймаяпти, аксинча, ортиб бормоқда.

Бундан чиқди, Ислом Карим йиллардан бери ёлғон рақамларни эълон қилади. Режимбоши ёлғончи бўлса, унинг югурдаклари бўлган сенатор ва депутатлардан ростгўйлик талаб қилиш ножиддийлик бўларди-ку.

Иқтисодий аҳволимизга доир маълумотларни халқдан бекитиш, демак, бу оғир аҳволдан чиқиш устида ўйламаслик, ҳеч нарса қилмаслик - халққа нисбатан жиноят қилишдир. Вақти келади, ҳамма жиноятчилар ўзбек миллати олдида жавоб берадилар. ЎзА журналистлари ҳам уларнинг ичида бўлади. Табиий, бунинг учун авваламбор ўзбек миллатининг кўзини очиш крак. "Ҳаракат" айнан шу иш билан шуғулланмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону