Вашингтон шҳарида Давлат Департаментининг шундоққина биқинда жойлашган Тинчлик Институтида нутқ сўзлаган Давлат Котиби Жон Керри жаҳоннинг ҳар бир бўлимидаги муаммоларни тилга олиб ўтган бўлса ҳам, асосий урғуни Сурияда бўлаётган воқеаларга, жумладан, ИШИД билан боғлиқ муаммоларга берди.
Унинг фикрича, ИШИДнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган нарса - ўтган асрнинг 70-чи йилларида Ҳафиз Асад бошчилигида БААС партиясининг давлат тўнтариши йўли билан ҳокимиятга келиши, , Ҳафиз Асад ўлгандан кейин унинг ўрнини ўғли Башар Асад олгани ва шунча йиллардан бери Асадларнинг тоталитар тузуми Сурияни бошқараётганидир.
Бу фиркрга қўшилиш қийин, шиаларга яқин бўлган алавтилар оқимидан чиққан Асадлар режими ИШИДнинг пайдо бўлишига туртки бўлган бўлиши мумкин, аммо асосий сабаб бутунлай бошқа. Асосий сабаб - Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хата тушунчаларига кўра, давлат исломий бўлиши кераклиги ва мусулмонлар шариат қонунлари остида яшашлари кераклигидир. ИШИДнинг мақсади айнан шуларни амалга оширишдир. Ислои дини бу тушунчалардан воз кечмас экан, эртами кеч ИШИД каби ташкилотлар ўртага чиқаверади, уларни қўллаб-қувватлайдиган ислом фанатиклар ҳар доим топилаверади.
Жон Керри ўз нутқида АҚШ Президенти Барак Обаманинг 14 ой аввал айтилган гапларини такрорлайди ва бу гаплар 14 ой аввал аввал айтилганини алоҳида такидлайди. Барак Обама ўшанда Сурия бўйича 3 нарсани айтган эди. Биринчиси, ИШИДни йўқ қилиш. Иккинчиси, Суриядаги фуқаролар урушини тўхтатиш. Учинчиси, АҚШнинг минтақалаги дўстларига ёрдам бериш.
Унутмаслик керакки, 14 ойда кўп нарса ўзгарди. "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат Барак Обамага мактуб йўллаб, Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларида эканлигини айтиб, Ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини, Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилсагина ислом терроризми ўз-ўзидан битишини урғулади. Яқинда БМТнинг Бош Ассамблеясида Барак Обама биринчи марта Абдураҳим Пўлатнинг гапларини такрорлаб, Ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини гапирди.
Кўринишидан, Обаманинг ўша гаплари ҳали ҳаммагва етиб боргани йўқ. Жон Керрига ҳам. Демак, ИШИДга қарши курашда янгилик бўлмайди. Балки, америкаликлар учун бирдан-бир янги нарса - русларнинг ИШИД билан урушидан фойдаланиб олишга эришишдир. Тактик нуқтаи назардан бу тўғри йўл бўлиши ҳам мумкин, аммо стратегик нуқтаи назардан бу бефойда ишдир.