13 November 2015
01:24 - Бозор куни Анталияда жаҳоннинг энг кучли 20 давлатининг саммити бўлади, Саудия қироли бу ерга келиб бўлди
Туркиянинг Анталия шаҳрида келаётган якшанба куни бўладиган G20 саммитига биринчи бўлиб Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ул Сауди кеча кечқурун етиб келгани ҳақида Миллиёт газетаси хабар тарқатди. Дунё катта кризис ичида экан, жаҳон лидерлари овқат ейишга вақт тополмайдиган ҳолга келдилар. Шундай экан, Саудия қироли бозор куни бошланадиган саммитга нега бунча вақтли келиб олди? Ким билади, балки, сонини ўзи ҳам билмайдиган хотинлари билан ҳали суви иссиқ бўлган Ўрта ер денгизида чўмилмоқчидир.

Қирол Салмон ва у билан келган одамлар 2 вертолёт ва 50 автомобиль воситасида уларга ажратилган меҳмонхонага етиб олишибди.

АҚШ Президенти Барак Обама Анталияга бозор куни келиши кутимоқда. Унинг учун Regnum Carya меҳмонхонаси ҳовлисида дераза ойналарини ўқ ҳам синдиромайдиган вилла тайёрланган эмиш.

Ўша кунлари йўллар бошқалар учун ўлади, дейилади Миллиёт газетасининг хабарида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону