29 May 2009
12:19 - Ислом Карим кеча Бразилиялик ҳамкасби билан учрашди
27 май куни кечқурун расмий ташриф билан Бразилияга келган Ўзбекистон президенти Ислом Карим кеча бу ердаги ҳамкасби билан учрашган. Бу ҳақда хабар берган ЎзА агентлиги бу икки мамлакат ўртасида шу пайтгача ҳеч ким пайқамаган ўхшашликларни топибди. Масалан, Бразилия ва Ўзбекистон қисқа вақти ичида хомашё базасидан тайёр маҳсулотларини экаспорт қиладиган мамлакатга айланишибди.

Икки президент олиб борган музокаралардан кейин, Қўшма декларация қабул қилишган. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида техник, иқтисодий, маданий ва савдо соҳаларида ҳамкорлик қилиш, икки мамлакатнинг дипломатик паспорт эгалари учун визаларни бекор қилиш бўйича шартномлар имзоланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону