25 May 2009
02:48 -
Диндорларга қарши янги ҳужум тактикаси ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг девони ходимлари томонидан ишлаб чиқилиб, оммавий ахборот воситалари, жамоат ташкилотларига тарқатилган янги концепцияга кўра, турли диний фирқаларда бўлган шайхлар, уламолар, давлат томонидан тан олинмаган домлаларни фош қилиш кампанияси кучга кирди. Мазкур концепцияга мувофиқ оммавий ахборот воситаларида дин ва тариқат йўлида шогирдлар етиштирётган уламоларнинг йўли нотўғри экани кишиларга етказилади.
Мазкур кампания дебочаси ўлароқ, “Халқ сўзи” газетасининг 22 май сонида чоп этилган тарих фанлари доктори Убайдулла Уватовнинг “Бидъатга йўллайдиган “ибодат” мақоласида фарғоналик Иброҳим Эшон ва унинг муридлари “фош қилинади”. Салкам сиёсий айбловдек янграган мазкур мақолада Иброҳим Эшоннинг ўзига шайх рутбасини олгани, унинг мақсадлари манафаатлар йўлида қурилган чиркин ниятлардан иборат экани таъкидланади. Кузатувчилар мазкур кампания диндорларга қарши репрессиянинг янги тўлқинини бошлаб бериши мумкин дейишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения