Маълумки, Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган давлатларнинг музокаралари 12 йилдан бери олиб борилмоқда. Навбатдаги музокаралар шу йил март ойининг охирги ва апрелнинг биринчи кунлари Швецариянинг Лозанна шаҳрида ўтказилди. Жуда қийинчлик билан умумий келишувга келинган бўлса ҳам, бу ҳақда шартнома имзолаш июнь ойининг охирига қолдирилган эди.
Яна маълумки, май ойининг охирида АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Женевада Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Зариф билан иккилик учрашувлар ҳам қилди, сўнгра велосипед учаётганда йиқилиб тушиб, оёғини синдирди, тезда АҚШ олиб кетилди ва ўша ерда амалаёт қилинди.
Кеча у кутилмаганда Австрия пойтахти Венага келиб, бугун Эрон ташқи ишлар вазири билан яна учрашди. Тушунса бўлади, июнь ойининг ҳам охири келмоқда, Эрон билан “олтилик” ўрасида шартнома имзолашга тайёргарликлар кўрилмоқда.
Аммо, шартнома имзоланса ҳам, унинг фойдаси кўп бўлмайди. Чунки, Эроннинг исломий лидерларининг мақсади – имкон бўлиши биланоқ Ғарбни йўқ қилиш. Бунинг учун уларга ядровий қурол керак ва улар ҳеч қачон қурол яратиш мақсадидан воз кечмайдилар. Қурол яратолсалар ва уни ишлатолсалар, ўзлари ҳам йўқ бўладилар. Уларни қурол яратишдан воз кечтириш учун бошқа йўллар қидириш керак. Энг самарали йўл - Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.
Эслатиб ўтамиз, Эрон билан музокаралар олиб бораётган “олтилик” қуйидагилардан иборат – Франция, Германия, Россия, Буюкбритания, Хитой, АҚШ.
Ўз-ўзидан маълумки, Россия ва Хитой Ғарбга қарши Эрондан фойдаланиш мақсадида, бу мамлакатнинг ядровий программаси давом этиши учун яширинча ёрдам берадилар. Хуллас, ҳаммаёқ сиёсат ва сиёсий ўйинлар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения