27 June 2015
09:25 - Абдураҳим Пўлат яна ҳақ чиқди: Америкаликлар ўзларининг асосий душманлари деб ИШИДни белгиладилар

АҚШнинг FoxNews телеканали ўтказган сўровнома натижаларига кўра, америкаликларнинг 33 фоизи АҚШнинг асосий душмани деб ИШИДни ҳисоблайди. Иккинчи ўринда Хитой – 26%, кейинги ўринларда: Россия – 9%, Эрон – 7%, Ал-Қоида - 5%.


Бу рақамлар FoxNews телеканалининг Твиттер тармоғидаги саҳифасида келтирилган - https://twitter.com/FoxNews/status/614590130293182464


Ҳозир мени мақтанчоқ дейдиган одамлар, тўғрироғи, калтафаҳмлар пайдо бўлган, дейди “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат. Улар тушунишмайдики, сиёсатчилар халқ олдида қилган ишларини айтиб ҳисобот берадилар. Бу ҳатто уларнинг вазифасидир. Қилган ишларини гапириш, бошқа томондан, ростдан ҳам мақтанчоқликдир.

Мен ҳам қилган ишларим билан мақтанаман. Мана қилган ишларимнинг ва миллат ҳамда мамлакатимизнинг касалликларига қўйган диагнозларимнинг баъзилари:

- Ўзбек халқининг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати бўлган “Бирлик”нинг Декларациясини ёздим.

- Ўзбекларни тарихда биринчи марта намойишларга олиб чиқиш ишига раҳбарлик қилдим.

- Энг кучга кирган пайтимизда орқамиздан пичоқ уриб, миллатга хоинлик қилганларнинг раҳбари Салой Мадаминга “Сизни Ислом Карим бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, кейин улоқтириб юборади” дедим, айнан шундай бўлди.

- Миллатнинг аҳволини кўргандан кейин, 1990 йилнинг 26 ёки 27 декабрь куни “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёздим, айнан шундай бўлди.

- 1995 йили Швецияда Марказий Осиёлик мухолифатчилар чиқарадиган “Марказий Осиё” журналида эълон қилинган мақоламда яқин йилларда жуда кўп ўзбеклар нон қидириб Россияга кетишларини айтдим, айнан шундай бўлди, миллионлаб ўзбеклар энди ўша ерда мардикорчилик қилмоқдалар.

- Ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган бир пайтда, яъни 10 йиллик танаффусдан кейин бўлса ҳам, 2001-2003 йиллари менинг раҳбарлигимда “Бирлик” қайтадан оёққа турди. Қурултой ўтказолишимизга яқин дўстларим ҳам ишонмаган бир пайтда, кутилмаган политехнологиялар таклиф қилдим, Қурултойни ҳам ўтказдик, кейин Ҳаракатни Партияга айлантирдик. Бу қилаётган ишларимиз АҚШ Сенатида ўша пайтдаги Давлат Котиб Колин Пауэл тарафидан тилга олинди

- “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги билан биргаликда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда оғзини ҳам очмаган ўзбек миллати миллат сифатини йўқотгани, чет элда ишлаётган мардикорларимизнинг юбораётган пули билан оёқда турган Ўзбекистон давлат сифатини йўқотгани ҳақида диагноз қуйдик. Диагноз - даволаш йўлларини ҳам кўрсатиб бериш йўлидаги асосий нарсадир.

- “Бирлик” ҳалигача Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ягона махолифат ташкилоти бўлиб қолмоқда.

Юқорида санаб ўтган нарсаларим тарихда қолган воқеалар. Мана бугунги кунимизни олайлик. Бундан бор-йўғи ярим йил аввал АҚШ Президенти Барак Обамага хат ёзиб, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини, уни енгиш учун авваламбор Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш кераклигини, бу фақат Ислом дини эмас, бутун инсоният учун муҳим эканлигини урғуладим.

Мана энди кўриб турибмизки, америкаликлар ҳам бу хавфни сезишга бошлашибди ва ИШИДни, аслида, ислом терроризмини ўзлари учун асосий хавф эканлигини билдиришибди.

Шундай экан, АҚШ ҳукумати мен айтган йўналишдаги ишларни тезроқ бошлаши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону