17 June 2015
02:03 -
Ўзбекистонда сохта табиблар сони ортмоқда: бу тиббиёт сифатининг пастлигими ёки тиббий маданият қолоқлиги?
Кечаги “Даракчи” газетаси биргина Тошкентнинг ўзида 800 дан ортиқ фолбину сохта табиблар фаолият юритаётгани, Сурхондарёда 276 нафар бундай шахслар соддадил одамларни алдаб келаётгани ҳақида Ўзбекистон халқ табобати Академияси раиси Муҳаммаджон Ҳамроевга асосланиб ёзди. Таҳлилдан кўра, ғараз ва иғво шаклидаги мазкур мақолада мамлакатда тиббиёт сифатининг пстлиги, кишиларинг тиббий саводхонлиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирилмайди.
“Дендропарк” даҳасида “мозорчи фолбин” шуҳрати етти аравага юк бўлади. Бу “мозорчи” олдига келганларнинг ҳаммасини бир мозорга етаклаб дуч келган қабрдан калла суягидан тортиб михгача, сингган тақадан тортиб, қўғирчоққача топиб берармиш. Кейин ўша мижозга “сенинг ўлиминг учун душманларинг михга афсун ўқиб мозорга кўмишибди”, “мана мен топиб бердим, энди михни сувга ташла, менга эса икки минг доллар бер”, деб юзига фотиҳа тортаркан. Мана шундай фирибгарларга чув тушаётган қанчадан-қанча соддадиллар пулидан ажралиб, чирқираб қолаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ” - деб таъкидлаган М.Ҳамроев.
Аслида эса ёз ва кузда даладан бери келмайдиган бўлиб қолган расмий шифокорлар малакаси, фуқароларнинг уларга ишончи йўқлиги ҳамда шифохоналарнинг аллақачон коррупция ўчоғига айланиб улгургани тадқиқ этилмайди. Аксинча, маълум маънода кишиларнинг ҳожатини ҳам чиқараётган ғайри оддий қобилиятли кишилар кескин қораланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения