17 June 2015
01:19 -
Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсига берилган ўлим ҳукми тасдиқланди
“Араб баҳори” натижасида Ҳусни Муборак режими қулатилгандан кейин, 2012 йилда Миср президенти бўлиб сайланган Муҳаммад Мурси 1 йил ўтар-ўтмас, Мисрни исломлаштириш йўналишида иш олиб боргани сабабли, ҳарбийлар тарафидан йиқитилган ва ҳарбийларнинг одами Абдул Фаттоҳ ас-Сиси янги президент бўлганди. Шундан кейин исломчиларнинг “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати раиси Муҳаммад Бадига, кейин Муҳаммад Мурсийнинг ўзига ҳам ўлим жазоси берилди.
Муҳаммад Мурсига берилган турли жазоларнинг чалкашлигини тушуниш учун бу хабар охиридаги линк орқали 16 майдаги хабаримиз билан танишишдан фойда бор.
Reuters Агентлигининг хабарига кўра, кеча Муҳаммад Мурсига берилган олий жазо Бош Муфтий деб ҳам аталадиган судья Шабан ел-Шами тарафидан тасдиқланибди. Шундай қилиб ҳукм кучга кирди.
Мисрда баъзи исломчиларнинг ўлимга ҳукм қилиниши, кўпларига узоқ муддатли қамоқ жазоси берилиши АҚШ расмийлари, БМТ Бош котиб тарафидан эҳтиёткорлик билан қораланди.
Аммо, кутилганидек, Туркиянинг исломчи Президенти Ражаб Эрдўғон ғазабини очиқча гапиришга бошлади. Туркия матбуоти унинг Твитер орқали тарқатган қуйидаги сўзларини келтирмоқда: “Бу ҳуқуқнинг ҳақ ва эркинликларини қатл этилишидир. Давлат тўнтариши йўли билан келган ҳокимиятнинг буйруғи билан чиқарилган ўлим ҳукми қайтариб олиниши талаби билан халқаро миқёсда ҳаракат бошлашга чақирамиз.”