22 May 2009
12:50 -
Обама: Гуантанамодаги маҳбусларнинг бир қисми АҚШ қамоқхоналарида қолади
Гунтанамони ёпиш учун керак бўлган маблағ Сенат тарафидан тасдиқланмагандан кейин, бу қамоқхонанининг келажаги номаълум бўлиб қолгандек эди. Аммо, президент Барак Обама бу масалага очиқлик киритди. Associated Press агентлигининг хабар беришича, Обама Гуантанамони ёпиш қароридан воз кечган эмас. Унинг фикрича, маҳюбусларнинг бир қисми АҚШ қамоқхоналарида ҳам қолиши мумкин. Бу қамоқхоналарда режим етралича қаттиқ, америкаликлар ўз хавфсизликлари учун қайғурмаслар бўлади.