22 May 2009
22:00 -
Останада МДҲ давлатларининг бош вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди
Қозоғистоннинг расмий Казинформ агентлиги бу хусусда тарқатган хабарларида Ўзбекистондан йиғилишга ким келгани тилга ҳам олинмайди. Асосий эътибор Россия ва Украинанинг Бош вазирлари Путин ва Тимошенкога берилган. Бу икки бош вазир йиғилишда қатнашишдан ташқари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой билан учрашишган.
Бош вазирлар йиғилишида янги вирус касаллигига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш, Улуғ ватан урушининг 65 йиллиги муносабати билан умумий юбилей медали чиқаришга келишилгани расмий хабарларда билдирилди. Бундан бошқа пичоққа илинадиган бирон масала кўрилгани айтилмаган.
Бугун эрталаб, ҳали йиғилиш бошланмасдан один, Нурсултон Назарбой йиғилишга келган бош вазирларни қабул қилганда “МДҲ жуда керак бўлган ташкилот, ҳеч бўлмаса шундай учрашувлар ўтказиб туриш учун” дегани ҳам кўрсатиб турибдики, бош вазирлар вақтдан фойдаланиб икки тарафли учрашувлар ўтказиб олишганини ҳисобга олмаса, МДҲнинг ҳеч қандай маъноси қолмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения