23 May 2009
00:00 - Рус миллатчилари Ўзбекистонлик фуқарони ўлдиришда айбланмоқда
“Рус Миллий Бирлиги” (Русское национальное единство - РНЕ) ҳаракатининг уч фаоли Нижный Новгород шаҳрида қўлга олиниб, миллий камситиш асосида одам ўлдиришда айбланмоқда.

Шу йилнинг 9 май куни кечаси соат бирлар атрофида Балахна станцияси яқинида Геннадий Дю исмли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган экан. Унинг бадани тилка-пора қилинган, боши ёрилиб, мия қобиғи очилиб қолган. Қорин бўшлиғида ҳам оғир жароҳатлар бор. Приволжск транспорт тергов бошқаруви томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Милиция томонидан қўлга олинган РНЕ ҳаракатиниг уч аъзоси бу қотиллик айнан миллий камситишга асосланиб қилинганини тан олишган. Рус агентликларининг хабарида айтилмаган бўлса ҳам, исмига қараганда, ўлдирилган одам кореялик бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону