23 May 2009
00:30 -
Россия-ЕИ саммитида нималар бўлди? Ўзбекистонга нима?
Бугун Хабаровскда бўлиб ўтган Россия-ЕИ саммитидан кейин ҳеч қандай расмий баёнот тарқтилмади, бали ҳали тарқатилмади. Саммитдан кейин ўтказилган матбуот конференциясида ҳам умумий шаклдаги гаплар айтилди. Шу сабабли, ҳозирча бу саммитнинг натижалари ҳақида бир нарса дейиш мумкин эмас
.
Аммо, Россия президенти Дмитирий Медведевнинг матбуот конференциясидаги қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “Европа Иттифоқи Россияни “Шарқий Ҳамкорлик” программасининг фойдаси борлигига ишонтиролмади. Ҳарқандай ҳамкорлик конфликтдан яхши, аммо баъзи давлатлар бу структурани Россияга қарши ҳамкорлик сифатида ишлатишга уринаётганлари бизни ўйлантириб қўймоқда.”
Маълумки, ЕИнинг “Шарқий Ҳамкорлик” программаси бир қатор МДҲ давлатларига ёрдам бериш, уларни ЕИ орбитасига тортиш мақсадида шу ойнинг бошида Прагада тасдиқланган. Қайсибир маънода Россия президенти ҳақ. Чунки, МДҲ мамлакатларини ЕИ орбитасига тортиш уларни Россия орбитасидан чиқаришга қаратилгандир.
“Ҳаракат” сайтида бир неча марта таъкидланганидек, келажакад бу программага Ўзбекистон ҳам қўшилиши мақсадга мувафиқдир. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига, ундан кейин НАТОга яқинлашишигина нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун Марказий Осиёда демократиянинг келажагини кафолатлаши мумкин.