17 April 2015
19:49 -
Қозоғистон пенсия миқдори бўйича бу йил МДҲда биринчи ўринга чиқмоқчи. Келажаги буюк Ўзбекистончи?
Экспресс-К газетасида айтилишича, 2014 йил натижалари бўйича МДҲда энг катта ўртача пенсия Россияда бўлган – $310. Қозоғистонда - $280. Шундай қилиб, Қозоғистонда ўртача пенсия 15 йилда 10 баравар ортибди. Россия иқтисоди Ғарбнинг санкицялари остида ботиб бораётгани сабабли, бу йил Қозоғистон МДҲда ўртача пенсия миқдори билан биринчи ўринга чиқиш кутилмоқда экан.
Қозоғистонда ўртача ойлик 700 доллар атрофида. Демак, ўртача пенсия ўртача ойликдан 2,5 баравар кам. Бундай катта фарқнинг сабаби, пенсиядагиларнинг кўпчилиги, ҳали ойлик кам бўлган йилларда пенсияга чиқишгани туфайли бўлса керак.
Хўш, ўзимизнинг жонажон, келажаги буюк Ўзбекистонда аҳвол қандай? Фараз қилайлик, бизда ўртача пенсия ўртача ойликка тенг. Ўртача ойлик эса 90 атрофида. Демак пенсияни ўртача ойликка тенг деб ҳисобласак ҳам, қозоқлардан 3 баравар орқада бўламиз. Келажагимиз ростдан ҳам буюк, фақат тескари тарафга.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения